Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Адлия вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳамда Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 24 январдаги “Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида тарғиб


2019 йил 9, 11 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 24 январдаги “Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳамда вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари иштирокида Оҳангарон, Пискент туманлари ва Оҳангарон, Нурафшон шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича  тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда Фармон мазмун-моҳияти билан бир қаторда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамияти, шунингдек, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган энг долзарб масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан тушунтиришлар берилди.