Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

"Ташқи савдони амалга оширишда мавжуд муаммолар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди


Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан вилоят божхона бошқармаси ва тадбиркорлик субъектларига “Ташқи савдони амалга оширишда мавжуд муаммолар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, экспорт ва импортни амалга оширишда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар эшитилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан соҳага оид саволлар, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.