Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ўртачирчиқ туманида Адлия бошқармаси бошлиғи, бошқарманинг масъул ходимлари, туман ташкилотлари ходимлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди


2019 йилнинг 27 февраль куни Ўртачирчиқ туманида Адлия бошқармаси бошлиғи, бошқарманинг масъул ходимлари, туман ташкилотлари ходимлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида фуқароларга уларнинг мурожаатлари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, шунингдек 40 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди.
Мурожаат қилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган 10 нафар фуқароларга 4 та ногиронлик аравачаси, 3 та тикув машинаси, 3 та эшитиш мосламаси каби жами 10 млн. сўмлик зарур жиҳозлар “Ижтимоий ҳимоя” жамғармаси ҳисобидан топширилди.