Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашига ахбороти тақдим этилди


Жорий йилнинг 27 февраль куни Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Муҳаммадиевнинг бошқарманинг 2018 йилдаги фаолияти ҳақида халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашига ахбороти тақдим этилди.

Ахборотда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати бўйича йил давомида вилоятдаги 13 та давлат органлари ва ташкилотларида 114 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши ўрганилганлиги, ўрганишларда айрим давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларини тўғри тушунмаслик, вазифа ва функцияларни ўз вақтида бажармаслик оқибатида камчиликларга йўл қўйилаётганлиги таъкидланди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш давомида айрим соҳаларга доир қонун нормаларини такомиллаштириш юзасидан жами 102 та таклифлар ишлаб чиқилиб, вазирликка тақдим этилганлиги, ҳисобот даврида маҳаллий ҳокимлик органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 73 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги маълум қилинди.

Тақдим этилган ахборот муҳокама қилиниб Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.