Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Сайёр қабул маълумоти


2019 йилнинг 26 март куни Нурафшон шаҳрида Адлия бошқармаси бошлиғи, бошқарманинг масъул ходимлари, туман ташкилотлари ходимлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабул жараёнида фуқароларга уларнинг мурожаатлари асосида зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, шунингдек 20 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб ижрога қаратилди.

Мурожаат қилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган 8 нафар фуқароларга 3 та ногиронлик аравачаси, 3 та тикув машинаси, 2 та эшитиш мосламаси каби жами 11 600 000 сўмлик зарур жиҳозлар “Ижтимоий ҳимоя” жамғармаси ҳисобидан топширилди.