Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

44 нафар шахс турар жойларининг мулк хуқуқи эътироф этилди.


Жорий йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасида Президент Администрацияси томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия, Ички ишлар вазирлиги, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, вилоят судлари раислари, мурожаатчи фуқаролар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов қабулида бўлган Қибрай тумани, Ҳайдаробод МФЙ, Миробод кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ўзбошимчалик билан қурган иморатларига мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик акциянинг татбиқ этилишида ёрдам беришни сўрадилар.

– Қибрай тумани, Ҳайдаробод МФЙ, Миробод кўчасидаги турар жойни 2010 йилда ўзбошимчалик билан қурган эдим – дейди фуқаро М.Исмоилов – Ўтган 9 йил давомида мулк ҳуқуқини олиш учун бормаган идора, ташкилотим қолмади. Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони менга ўхшаб ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб, ўз мулки каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб келаётган минглаб фуқароларнинг орзуларини рўёбга чиқаришини ҳис қилдим. Бироқ, биз қурган уй-жойлар эгаллаган ер майдони низоли бўлганлиги сабабли берган аризаларимиз қаноатлантирилмасдан лантириманинг бир марталик акция ушбу муаммонинг ечимини топишда ҳамда Муҳтарам Президентимиз томонидан эълон қилинган бир марталик акцияни татбиқ этилишида адлия вазиридан амалий ёрдам беришни сўрадим.

Фуқаро М.Исмоилов ва бошқаларнинг сайёр қабулда билдирган мурожаати адлия вазири Р.Давлетов томонидан назоратга олиниб, зарур кўрсатмалар берилди.

Хусусан, ҳуқуқни қўллашни бир хилда таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида адлия органи томонидан Қибрай туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиб, қонун ҳужжатлари бузилишлар, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитлар бартараф этилди.

Бугунги кунда Қибрай тумани, Ҳайдаробод МФЙ, Миробод кўчасида яшовчи 44 нафар фуқароларнинг турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилди. Бу борада ишлар давом эттирилмоқда.