Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Мурожаатлар билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни янада кенгроқ таъминлаш, аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни хуқуқий йўл билан ҳал қилиш борасида олиб борилаётган ишлар


Жорий йилнинг биринчи чораги давомида Тошкент вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида келиб тушган 1.500дан ортиқ мурожаатларни кўриб чиқиб, шундан 834 таси ижобий ҳал этилди, 440 дан ортиғи бўйича фуқароларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Кўриб чиқилган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинганда, уй-жой муносабатларига оид 363 та, меҳнат қонунчилигига оид 157 та, ер беришга (ажратишга) оид 93 та, ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 62 та, коммунал тўловлар юзасидан 23 та, таълимга соҳасига оид 22 та, суд қарорлари юзасидан 15 та, банк соҳасига оид 9 та, солиқ соҳасига оид 4 та, ички ишлар органларига оид 3 та ва 337 та бошқа масалаларга оид мурожаатлардан иборатлиги маълум бўлди.

Мурожаатларда қайд этилган масалаларни ҳал этиш юзасидан адлия органлари томонидан 77 та тақдимнома ҳамда судларга 787 млн. сўмлик
172 та аризалар киритилди. Ушбу таъсир чоралар натижасида 95 нафар шахсларнинг интизомий жавобгарлиги ҳал этилиб, 795 млн. сўм маблағлар фуқароларга тўлаб берилди.

Масалан, фуқаро Ш.Йўлчиеванинг мурожаати ўрганилганда, Қибрай туман ҳокимлиги томонидан ушбу фуқарога тегишли бино-иншоотлар эгаллаган ер майдонини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди ва тақдимнома таъсир чораси қўлланилди. Қўлланилган таъсир чора натижасида Қибрай туман ҳокимлиги томонидан фуқаро Ш.Йўлчиевага 300 млн. сўм маблағ тўлаб берилди.

Шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш соҳасида айрим давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 14 мингдан ортиқ қонун бузилишларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан 48 та тақдимномалар киритилди. Мурожаатлар билан ишлашда қўпол қонун бузилишларга йўл қўйган шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини ҳал этиш юзасидан судларга 48 та таклифлар киритилди.