Боғланиш

Телефон
(+998 71) 253-84-77

Электрон манзил
tosh_vil@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

09

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2019 йил I ярим йиллик сарҳисоби ва келгусидаги устувор вазифалар


Тошкент вилояти адлия бошқармасининг 2019 йил I ярим йиллик сарҳисоби ва келгусидаги устувор вазифалар


Жорий йилнинг 9 август куни Тошкент вилояти адлия бошқармасининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳайъат йиғилишида ўтган ҳисобот даврида Адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

                                                

Жумладан, Нурафшон шаҳрида замонавий 6 қаватли бино фойдаланишга қабул қилинди.

                                                


Ўтган давр мобайнида мурожаатлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, 4188 та мурожаатлар қабул қилинди. Бу ўтган йилги шу даврига нисбатан 3,5 баробар кўп. Қабул қилинган мурожаатларнинг 2214 таси ёки 63 фоизи қаноатлантирилди.

                                                 

Шунингдек, сайёр қабулларда 1301 та мурожаатлар қабул қилиниб, 852 таси қаноатлантирилди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 19,7 млрд. сўмлик 394 та даъво аризалари киритилди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 532 та тақдимнома киритилди. Бунинг натижасида 456 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, 164 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Нотариуслар томонидан 2019 йил 6 ойи давомида 205 717 та нотариал ҳаракатлар бажарилиб, 35,7 млрд сўм давлат божи ундирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 млрд. сўмга кўпдир.

Нотариуслар томонидан жами 2440 та сайёр нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.

                                                


Нотариусларнинг иш фаолиятини баҳолаш рейтингида республика бўйича фаолияти “аъло” деб баҳоланган 123 та нотариусдан 22 таси Тошкент вилоятида фаолият юритувчи нотариуслардир.

                                               

Ҳайъат йиғилишида ҳисобот даврида йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилинди. Жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Бир қатор масъуллар келгусида ўз фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўрмаган тақдирда қатъий интизомий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.