Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

“Тинч элга – байрамлар ярашар”


                                                    “Тинч элга – байрамлар ярашар”



Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Мустақиллик байрамини “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури қабул қилинди.

Дастур ижроси асосида Тошкент вилоят адлия бошқармаси тизим идора ва муассасалари жамоаси ҳам Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб нишолаш мақсадида жорий йилнинг 30 август куни уч қисимдан иборат байрам тадбирлари ўтказилди.










  Тадбирнинг спорт қисмида бошқарма ва туман (шаҳар) бўлим ходимлари ва нотариуслар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақалари ўтказилди. Мусобақани бошқарма бошлиғи А.Муҳаммадиев кириш сўзи билан очди ва спорт тадбири қатнашчиларини кириб келаётган байрам билан табриклади. Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.






  Тадбирнинг расмий қисми Ватанимиз мадҳияси ва бошқарма бошлиғининг кириш сўзи ҳамда байрам табриги билан бошланди. Байрам муносабати билан адлия органларида кўп йиллар хизмат қилган меҳнат фаҳрийлари таклиф этилди. Улар ўзларининг хаётий тажрибаси ва адлия органларининг тарихи бўйича маърузалари ва байрам табриклари билан ўртоқлашди.







Шундан сўнг, Бошқарма ҳамда тизимда самарали меҳнат қилаётган ходимлардан бир гуруҳи ва меҳнат фаҳрийларини бошқарманинг фахрий ёрлик ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.



Байрам тадбирининг баддий қисмида Нурафшон шаҳар Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари, шунингдек, эл суюган санъаткорлар иштирокида концерт
дастури такдим қилинди.







Шу муносабат билан Тошкент вилоят адлия бошқармаси номидан Сизни ва яқинларингизни истиқлолимизнинг қутлуғ тўйи билан самимий табриклаймиз.
Барчангизга сиҳат–саломатлик, куч–қувват, омад ва хонадонларингизга файзу–барака, фаровонлик тилаймиз.

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, эркимиз, шон-у, шавкатимиз абадий бўлсин!