Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Тошкент вилояти юридик коллежида –билимлар куни


              Тошкент вилояти юридик коллежида –билимлар куни



         Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент вилоят юридик коллежида янги 2019-2020 ўқув йилининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.



   Тадбир Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси билан очилиб, мамлакатимизнинг мустақиллик байрами ҳамда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан
Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи – юридик коллеж директори А.Муҳаммадиев ҳамда Юқоричирчиқ туман ҳокими У.Атемовлар ўқитувчи ва ўқувчиларни
самимий муборакбод этиб, келгусида фанларни яхши ўзлаштириш ва кўплаб муваффақиятларга эришишни тиладилар.





Ўз навбатида ўқувчилар ҳам фанларни чуқур ўзлаштириши, ўз олдиларига қўйган юқори марраларни заб этишни ҳамда Ватанга муносиб малакали мутахассис
бўлиб етишишларига ваъда беришди.



Маросим ўқувчилар томонидан тайёрланган шеър, куй ва қўшиқлар садоси остида кўтаринки руҳда ўтказилди.





Сўнгра биринчи қўнғироқ жаранглаб, янги ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги “Мустақиллик дарслари“ билан бошланди.

Дарсларда А.Муҳаммадиев ва У.Атемовлар қатнашиб, Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса 

қўшиш ҳар бир фарзанднинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ва мақсадларга эришиш йўлида талабалар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан 

камолга етиши зарурлигини, шунингдек, юридик коллеж ўқувчиларига Адлия вазирлиги томонидан яратилган имкониятларни алоҳида таъкидлади. Туман ҳокими ёш 

авлодни болаликдан миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш долзарб аҳамиятга эга эканлиги, ўқитувчиларга яратиб берилаётган имконят ва имтиёзлар 

тўғрисида тўхталиб ўтди.




Дарс жараёнида ёшларга мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани 

ҳаётий мисоллар воситасида тушунтириб бердилар.

Шулар билан биргаликда, коллежга ташриф буюрган ота-оналар ўқув масканида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқишди.