Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

“Саҳоват уйида – сайёр ҳуқуқий маслаҳат”



                         “Саҳоват уйида – сайёр ҳуқуқий маслаҳат”

        Мамлакатимизнинг кекса фуқароларига давлат ва жамият томонидан диққат-эътибор, ғамхўрлик ҳамда ижтимоий ҳимоялаш, уларни моддий ва маънавий
қўллаб-қувватлаш халқимизга хос асрий анъана ҳисобланади.

                     

        Шу муносабат билан, Тошкент вилоят адлия бошқармаси вилоят ижтимоий ҳимоя жамияти билан ҳамкорликда Бекобод шаҳарида жойлашган Саҳоват 

уйидаги қарияларга ижтимоий ҳимоя, уларнинг пенсия таъминоти, тиббий, санаторий-курорт, дори-дармонлар билан таъминланиш, коммунал-маиший 

ва транспорт хизматлари кўрсатишдаги имтиёзлар, уруш қатнашчиларининг ижтимоий жиҳатдан таъминланиши тўғрисида қабул қилинган 

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 19 сентябрь куни сайёр ҳуқуқий маслаҳат тадбири ўтказилди.

              

              

        Тадбирда кексалар учун назарда тутилган пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари қоидалари ҳар бир кекса билан алоҳида суҳбат асосида тушунтириб берилди. 


              

              

              

           Тадбир сўнгида шаҳар маданият бўлимига тегишли фолклор труппалардан иборат концерт дастури ҳамда безатилган дастурхон ташкил этилди.


              


              


              

                                   Ўтказилган тадбирдан қарияларнинг кайфияти кўтарилиб ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

              


              

               Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларида ҳам давом эттирилмоқда.