Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари ҳақида МАЪЛУМОТ


Тошкент вилоят адлия бошқармасининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари ҳақида
МАЪЛУМОТ


                             
   

            Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (“Open Justice”) Дастури тасдиқланган. Дастурнинг 32-бандида адлия органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотни расмий веб-сайтга жойлаштириш белгиланган бўлиб, ушбу йўналишда жорий йилнинг ўтган даврида қуйидагилар бажарилди. Хусусан, Тошкент вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида келиб тушган 4.338 та мурожаатларни кўриб чиқиб шундан, 2.620 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 1.058 та мурожаатлар бўйича фуқароларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кўриб чиқилган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинганда, уй-жой муносабатларига оид 1.182 та, меҳнат қонунчилигига оид 391 та, ер ажратишга оид 373 та, ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 350 та, коммунал тўловлар юзасидан 56 та, таълимга соҳасига оид 58 та, суд қарорлари юзасидан  31 та, банк соҳасига оид 29 та, солиқ соҳасига оид 12 та, ички ишлар органларига оид 16 та ва 1.052 та бошқа масалаларга оид мурожаатлардан иборатлиги маълум бўлди. Мурожаатларда қайд этилган масалаларни ҳал этиш юзасидан адлия органлари томонидан 247 та тақдимнома ҳамда судларга 32 млрд. сўмлик 497 та аризалар киритилди. Ушбу таъсир чоралар натижасида 228 нафар шахсларнинг интизомий жавобгарлиги ҳал этилиб, фуқароларга 3 750 млн. сўм маблағлар ундириш белгиланди. Масалан, Тошкент вилоят Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бош-услубчи маслаҳатчиси Л.Гафарованинг мурожаати ўрганилганда, бошқарманинг 2018 йил 9 февралдаги буйруғи билан Л.Гафаровага замонавий ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар юклатилганлиги, бироқ бажарилган қўшимча ишлар учун ҳақ тўланмасдан келинганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан адлия бошқармаси томонидан тақдимнома таъсир чораси қўлланилиб, Тошкент вилоят Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бош-услубчи маслаҳатчиси Л.Гафарова томонидан бажарилган қўшимча ишлар учун 15 млн. сўм тўланиши таъминланди.Фуқаро Г.Габидуллин мурожаати ўрганилганда, унинг кафе нотурар жой биноси жойлашган ер майдони давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилганлиги бироқ, белгиланган компенсация тўлиқ тўланмаганлиги маълум бўлди. Қонун ҳужжатларда ҳар қандай кўчмас мулкни бузиш фақат унинг бозор қиймати тўлиқ қопланганидан кейин амалга оширилади, деб қайд этилган бўлсада, Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ушбуларга риоя қилмаган. Шу сабабли, бузилган мулк учун 541 млн. сўм ундириш юзасидан судга ариза киритилиб, суднинг 2019 йил 6 августдаги қарори билан фуқаро Г.Габидуллиннинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.Шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш соҳасида айрим давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида 29 мингдан ортиқ қонун бузилишлар  аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан 244 та тақдимномалар киритилди. Мурожаатлар билан ишлашда қўпол қонун бузилишларга йўл қўйган шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини ҳал этиш юзасидан судларга 136 та таклифлар киритилди.