Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА "ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР КУНИ" ЎТКАЗИЛДИ


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА "ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР КУНИ" ЎТКАЗИЛДИ

   Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини 

юксалтириш, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, шунингдек, ҳуқуқий билимини баҳолаш ва рағбатлантириш 

мақсадида жорий йилнинг 12 октябрь куни Чирчиқ шаҳрининг “Машинасозлар” истироҳат боғида 1000 нафардан ортиқ ёшлар ва тадбиркорлар 

иштирокида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ўтказилди. Тадбир юртимиз мадҳияси янграши билан бошланди.


          


          


                                                       Тадбирни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Буриев очиб берди.


          


    Тадбирда иштирок этганларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини рағбатлантириш учун ёшидан келиб чиқиб 

тест саволлари тарқатилди ҳамда турли танловлар ва викториналар ташкил этилди.


          


     Хусусан, мактаб ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари”, Чирчиқ давлат Педагогика институти талабалари ўртасида “Сайлов билимдони” 

танловининг ўтказилиши тадбирга алоҳида шукуҳ бағишлади.


          


          

       Викторина ва савол-жавобларда фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган 50 нафар қатнашчиларга махсус эсдалик совғалари топширилди.


          


          


     Тадбир давомида адлия бошқармаси томонидан қатнашчиларга норматив ҳуқуқий хужжатлари мазмун моҳияти тушунтирилиб 2000 нусхадан ортиқ 

турли флаерлар, буклетлар тарқатилди.


          

          

         


          


             Тадбирда малакали нотариуслар ва адвокатлар томонидан 40 дан ортиқ қатнашувчиларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


          


         


         


   Шунингдек, вилоятда фаолият юритувчи “Истиқболли авлод” ва “Хунарманд” уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам ўзларининг кўргазмали 

ва тарқатма материаллари билан фаол иштирок этишди.

Жумладан, “Истиқболли авлод” ННТ томонидан ноқонуний миграция оқибатлари ва одам савдосига қарши курашиш мавзуларида иштирокчиларга 

тушунтиришлар берилиб тарқатма материаллар тарқатилди.


          


          


Вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, иш берувчи ташкилотлар томонидан банд бўлмаган 

аҳолини иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.

          


          


Ҳуқуқий билимнинг минимум даражасидан келиб чиқиб йўл харакати қоидаларидан ўқувчиларни хабардор қилиш мақсадида ЙҲҲ вилоят бошқармиси 

ходимлари ҳам ўзларининг кўргазмали тарғибот материаллари билан иштирок этишди.


          


          

Чирчиқ шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилганлиги флешмобда иштирок этаётган аҳолига қулайликлар яратди.


          


         

Марказ томонидан тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, болаларга мактабгача таълим муассасасига йўлланмалар бериш каби 20 дан 

ортиқ давлат хизмати кўрсатилди.


          


          


                                        Шу билан бирга, тадбирда санъаткорларнинг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки руҳ улашди.


          


          

                                     

                                                     Тадбир тафсилотлари оммавий ахборот воситалари орқали тасвирга олинди.