Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Тошкент вилояти адлия бошқармасида "Тилимиз - фахримиз" тадбири


Тошкент вилояти адлия бошқармасида "Тилимиз - фахримиз" тадбири

                                                                                  Тошкент вилояти адлия бошқармаси

          

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент вилояти адлия бошқармаси биносида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганига
30 йил тўлганлиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

          

       Тадбирга Нурафшон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларининг аълочи ўқувчилари таклиф этилди.

       Тадбирни Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи А.Мухаммадиев очиб берди.

А.Мухаммадиев ўз маърузасида ўзбек тилига давлат тили маъқоми берилишининг тарихий аҳамияти, ўзбек тилининг тарихи, Қонуннинг ўзига хос жиҳатлари, 

ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда давлат тилининг ўрни ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

Шундан сўнг, сўз навбати элимиз суйган ижодкор, халқ шоири, Тошкент вилояти ёзувчилар уюшмаси раиси Махмуд Тоирга берилди. 



          


       Махмуд Тоир ўз маърузасида 80-йилларнинг охирида тилга бўлган эътибор, буюк аждодларимизнинг ўзбек тилининг ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида гапириб, 

тил халқнинг, миллатнинг тарихи ва маданиятини ўзида мужассам этиши, айни вақтда у жамиятни ривожлантириш омили, миллатнинг ажралмас хусусияти эканлигини 

таъкидлади.

       Шунингдек, тадбир давомида “Энг яхши шеърхон”, “Энг яхши китобхон”, “Энг яхши ҳуқуқ билимдони” танлови ўтказилиб, ғолиблар адлия бошқармасининг эсдалик 

совғалари билан тақдирланди.


          


          


          


          


Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 4 октябрдаги “Давлат тили ҳақида"ги қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарорида умумтаълим 

мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида "Иншолар танлови" ўтказилиши белгиланган.

Шунга кўра, Нурафшон шаҳридаги мактаблар ўртасида ўтказилган иншолар ва расмлар танловлари бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.


          


Тадбир давомида ташриф буюрувчиларни адлия бошқармаси бўлимлари фаолияти ва вазифалари билан яқиндан таништириш, уларни касбга қизиқтириш, 

ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди.