Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Юридик хизмат ходимларига навбатдаги мартаба даражалари берилди.


Давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчиликка риоя этишда, норма ижодкорлиги, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини амалга оширишда юридик хизмат ходимларининг роли катта бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Адлия вазирлиги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш, уларнинг ходимларини аттестациядан ўтказиш ва малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

               


Шунга кўра, Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғига асосан 2 нафар юридик хизмат ходимларига махсус-унвон мартаба даражалари ҳамда 19 нафар юридик хизмат ходимларига аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.