Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Нурафшон шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.


Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни катта кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.

Халқимиз учун қадрли байрамларда “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гулчамбар қўйиш маросими яхши анъанага айланган. Шу муносабат билан, 14 январь куни “Ватан ҳимоячилари куни” байрамида  Тошкент вилояти ҳокимлиги, Мудофаа, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура, Ички ишлар, Давлат божхона, Фавқулодда вазиятлар ва Адлия бошқармалари ходимлари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйишди.

               


               


Шундан сўнг, тадбир вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида давом эттирилиб, Тошкент вилоятидаги 10 нафар хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан орден ва медаллар  топширилди.