Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Тошкент вилояти юридик коллежида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватанпарварлик олий қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


Тошкент вилояти юридик коллежида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватанпарварлик олий қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама соғлом ва бақувват бўлиб етишишлари учун Тошкент вилоят юридик коллежида Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил қилинди.

               

 Дастлаб Тошкент вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи, юридик коллеж директори  А.Муҳаммадиев кириш сўзида республикамизда ва жаҳонда бўлиб ўтаётган сиёсий янгиликлар, жамият хавфсизлигини таъминлаш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, ўтаётган ҳар бир тинч кунимиз ва хотиржамлигимизнинг асоси Ватан ҳимоячиларини, юртимизнинг мард жасур ўғлонлари ҳамда тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади.

               

 Шундан сўнг,  сўз тадбир меҳмони Афғон уруши қатнашчиси Й.Туроновга берилди.

Й.Туронов ўз сўзида: Ўзбекистонимиз мустақиллик тараққиёт йўлида улкан, бошқаларнинг ҳавасини келтирадиган ютуқ ва марраларга эришган бўлса, буларнинг барчасини негизи – юртимизда тинч ва осуда ҳаёт, миллатлар ҳамда фуқаролар тотувлиги, ўзаро меҳр оқибат ва ҳамжиҳатликнинг асраб авайлаб келинаётганлигидир деб таъкидлади.


               

Тадбирда коллеж ўқувчилари тайёрлаган саҳна кўринишлари билан давом эттирилди.


               

Тадбирнинг иккинчи қисмида Адлия бошқармаси ва коллеж ўқувчиларидан иборат жамоалар спортнинг минифутбол тури бўйича беллашди.


               


               


Якунда бошқарма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.