Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Тошкент вилоят Адлия бошқармасининг январь ойининг энг яхши ходими эълон қилинди.


                                             

                               Тошкент вилоят Адлия бошқармасининг январь ойининг энг яхши ходими  эълон қилинди.


        Тошкент вилоят Адлия бошқармаси бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларни бажаришдаги масъулиятини янада ошириш, ходимларни ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш мақсадида “Ойнинг энг яхши ходими” танловини ўтказиб келмоқда.
Бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи – Равшанов Ҳусан Сайфиддинович бошқарма томонидан 2020 йил январь “ойининг энг яхши ходими” деб эълон қилинди.  Ҳусан Равшанов 2008 йилдан буён Адлия вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.У фаолияти йўналишидан келиб чиқиб, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда шунингдек, қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказилишида ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
         Бундан ташқари, адлия бошқармасининг турли хил жамоат тадбирларида фаол иштирок этиб, ходимлар орасида катта ҳурматга эга.
Адлия бошқармаси жамоаси Ҳусан Равшановни ушбу эътироф билан табриклаб, унинг келгусидаги ишларига ривож ва муваффақиятлар тилайди.