Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Адлия вазири жамоатчиликка ҳисобот берди.


Адлия вазири жамоатчиликка ҳисобот берди.

         Бугунги кунда очиқлик ва ошкоралик нафақат давр талаби, балки қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини янада ортишининг омиллардан бири. Ҳар бир давлат идораси фуқаролар олдида ҳисобдор бўлиши керак.


                   

 

        Буни яхши англаган ҳолда Адлия вазирлиги илк бора катта форматда жамоатчиликка ҳисобот берди. Жорий йилнинг 3 февраль куни вазирлик биносида медиа ҳамжамияти вақиллари, журналист ва блогерлар учун  медиа иваент ташкил этилди. Ушбу интерфаол, очиқ мулоқотда адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этди. Ивент 2019 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, вазирлик томонидан йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида ОАВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамият билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида ўтказилди. Унда “ Адлия ҳисобот беради!” китоби иштирокчиларларга тақдим этилди, иштирокчилар эътиборига “ Адлия халқ хизматида” махсус ролиги намойиш этилди.



                    

       Таъкидлангандек, 2019 йил якунлари фуқаролар фаоллиги сезиларли равишда ошгани, уларнинг тафаккури ўзгарганини кўрсатмоқда. Ўтган йил сўз ва ахборот эркинлиги соҳасида кескин бурилиш ясади. Одамлар муаммоли масалаларга доир фикрларини очиқ ифодаламоқда, ижтимоий тармоқлар давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, оғриқли муаммолар, жумладан ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларни аниқлаш борасида самарали майдонча, янги воситага айланиб бормоқда. 

        Адлия вазирлиги биринчилар қаторида ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини ишга туширди. Жумладан, бугунги кунда Фейсбук тармоғидаги «Адлиябиланмулокот/Диалог с юстиции» гуруҳи аудиторияси 10 мингдан зиёд кишидан иборат. Ҳар куни мазкур веб-майдонча орқали юзлаб саволлар, таклиф ва изоҳлар келиб тушади. Ходимларимиз хабарларга тезкорлик билан жавоб бериш, ҳуқуқий масалаларда тушунтиришлар беришга ҳаракат қилмоқда. 


     Мулоқот нафақат виртуал макон, балки бевосита жойларда ҳам йўлга қўйилган. Адлия бўлимлари маълум маънода халқ билан давлатни боғловчи кўприк вазифасини ўтамоқда. Улар томонидан сайёр қабуллар ўтказилиб, улар давомида фуқаролар реал ёрдам ва кўмак олмоқда. Ўтган йили адлия органларига 100 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, бу 2018 йилги кўрсаткичдан қариийб икки баробар кўпдир. Уларнинг 86 мингдан зиёди ҳал қилинди, қарийб 57 минг фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди. 

     Медиа макондаги мурожаатлар, хабарлар ва материаллар таҳлили ижтимоий йўналтирилган қатор лойиҳа ва акцияларни ишга туширишга ундади. «Очиқ адлия» («OpenJustice»), Advice.uz (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот портали, фуқароларга бирламчи ҳуқуқий кўмак кўрсатувчи «Мадад» ННТ, «Адлия — тадбиркорга мададкор», «Биз биргамиз», «Снос»лар бўйича ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидандир. Уларнинг барчаси фуқаролар ҳаётини енгиллаштириш, улар учун қўшимча шароитлар яратиш, қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган.



                    

Мисол учун, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ўтказилган бир марталик акция доирасида 400 мингдан зиёд кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди. Яъни, 400 мингдан ортиқ оила ўз уй-жойига, кичик ватанига нисбатан ҳуқуқий кафолатларни қўлга киритди. Икки ой давомида махсус акция доирасида 2000 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Судларга 360 та ариза юборилди, 30 миллиард сўм миқдорида компенсация талаб қилинди, 50 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди.

  Бундан ташыари, адлия органлари томонидан жойларда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги билими ва ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан акция ўтказилди. Бу борада ўтказилган сўровларда давлат органлари ва ташкилотлардаги 106 311 нафар ходимлар иштирок этди. Ўтказилган ўрганишда 8 422 та қонун бузилишлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга 279 та тақдимнома, 931 та огоҳномалар киритилди. Тадбир натижасида жами 2 048 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.

  Ягона давлат ҳуқуқ сиёсатини амалга оширувчи орган сифатида Адлия вазирлиги кенг кўламли трансформация жараёнида соҳадаги маъсулиятни чуқур англамоқда. Ҳуқуқ ижодкорлигини ташкил қилиш сифати, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкам ҳимоясини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражаси уларнинг фаолияти самарадорлигига боғлиқ.

  Шунлан келиб чиқиб, Вазирлик томонидан 2013-2017 йилларда, яъни 5 йилда 500 та қонунчилик ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлса, охирги 2 йилнинг ўзида бу кўрсаткич қарийб 500 тани ташкил этди.

  Вазирликка охирги икки йилда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган 5 мингдан ортиқ лойиҳаларнинг 10 фоизи (527 та) қонунчилик талабларига жавоб бермаслиги сабабли қайтарилган.

  Вазирлик томонидан қарийб 260 нормати-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари, жумладан 55 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Гендер тенглик масаласида янги саҳифа очиб берган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида» ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари шулар жумласидан.

  Умуман олганда, қонун ҳужжатлари барча учун зарур ва муҳим бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солар экан, уларни ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, уларнинг белгиланган тартибда мониторингининг олиб борилишини таъминлаш ҳар жиҳатдан масъулиятли вазифа ҳисобланади. 

  Адлия вазирлиги мана шу масъулиятни англаган ҳолда адолатли ва оқилона қонун ҳужжатларининг қабул қилинишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

  Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш соҳасини такомиллаштириш юзасидан жами 92 та таклифлар ишлаб чиқилди.

  Хусусан, вазирлик ташаббуси билан киритлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ва замонавий бошқарув принципларини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши натижасида:

  •         маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 11 та функцияларини ҳудудий давлат бошқарув органларига ўтказилди;

  •         28 та турдаги ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳужжатларини давлат органлари томонидан талаб қилиниши тақиқланди;

  •         29 та идоралараро коллегиал органларни тугатишга эришилди.

  38 та соҳада (2018 йилда – 9 та) ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди, натижасига кўра қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифлар тайёрланди.

  Ўрганиш натижаларига кўра:

  24 та таҳлилий маълумотлар (2018 йилда – 11 та) ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилди;

  23 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (2018 йилда 10 та) ишлаб чиқилиб, уларнинг 16 таси қабул қилинди.

  Адлия органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасида қатор муҳим ишлар амалга оширилди. Хусусан, тарғибот олиб боришнинг манзилли ва ақлли усуллари жорий этилди. Бу доирада 2019 йилда 370 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, ўтган йилга нисбатан 150 мингтага ошди.

Бу борада инновацион усуллар кенг татбиқ этилмоқда. Биргина Адлия вазирлиги томонидан Интернет тармоғида аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилувчи 4 та ҳуқуқий портал ишлаб чиқилди. Хусусан, Аdvice.uz, Миллий ҳуқуқий интернет портали, “Бола ҳуқуқи” электрон сайти, “Тест.адлия.уз” сайти

  10 та номинация бўйича турли хил танловлар ўтказилди. “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови, “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанлов, унинг доирасида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танлови ўказилди. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдони” танлови ташкил этилиб, унда 15 мингдан ортиқ иштирокчи фаол қатнашди. Ғолибларга “SPARK” автомобили, шунингдек, Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалари топширилди.

  Адлия органларида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан ноль даражадаги тоқатсизлик эълон қилинди ва бу бўйича вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати тасдиқланди.

  Адлия органларида коррупцияга қарши курашиш дастури тасдиқланди. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди. Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашишнинг “комплеанс назорат” тизими жорий этилди. Мақсад – соҳада пора олиш учун мутлақо имкон қолдирмаслик.

  Дунёнинг етакчи KPMG компанияси билан ҳамкорликда махсус лойиҳа ишга туширилди. Лойиҳанинг асосий мақсади, коррупцион хавф хатарларни комплекс бартараф этиш орқали адлия тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантиришдир.

  Одамлар ўзгаришлар самарасини амалда сезиши, ҳуқуқ ва қонунлар ҳалақит эмас, балки ёрдам беришини англаши керак. Қонунийлик барча даражада фуқаролар ҳаёти сифатини ошириш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Ҳар бир фуқаронинг қонун олдида тенглиги ва жамиятда қонун устуворлиги тамойилларини таъминлаш ислоҳотлар самарадорлигининг кафолатидир. 

  Шуни ҳисобга олган ҳолда ва 2019 йилдаги фаолиятни танқидий таҳлил қилиш натижалари бўйича биз яқин истиқболга мўлжалланган қатор устувор вазифаларни белгилаб олинди. 

  Биринчидан, ягона ҳуқуқ сиёсатини амалга ошириш ва стратегик режалаштиришнинг янги тизимини жорий этиш ниятидамиз. Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган стратегик йўналишлари доирасида ҳар бир ходим фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари белгилаб олинди;

  Иккинчидан, Адлия вазирлиги фаолиятига коррупцияга қарши комплаенс тизимини жорий этишни мўлжалламоқдамиз;

  Учинчидан, ҳуқуқий маърифат соҳасида замонавий технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Хусусан, у “виртуал маконда” янада фаол амалга оширилади;

  Тўртинчидан, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, композит давлат хизматларини жорий этиш;

  Бешинчидан, Интеллектуал мулкни ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

            Олтинчидан, адлия органлари ва муассасалари маълумотлар базалари, давлат хизматлари эса рақамлаштирилади ҳамда “виртуал адлия” тизими жорий этилади;

  Еттинчидан, юридик фан ва таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, Тошкент давлат юридик университетининг илмий салоҳиятини ошириш орқали университетни дунёнинг 1 000 та энг яхши олий ўқув юртлари рейтингига киришини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилади. 

  Энг асосийси, биз бундан кейин ҳам «фуқаролар адлия органлари фаолиятидан рози бўлиши керак” деган тамойилга амал қилмоғимиз даркор.