Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимдаги идоралар томонидан 2019 йил якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.


Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимдаги идоралар томонидан 2019 йил якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимдаги идоралар томонидан 2019 йил якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А. Муҳаммадиев кириш сўзи билан очди.


                    


Йиғилишда, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар, хусусан ижтимоий иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш,   инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалгаоширилган ишлар, аҳолига кўрсатилаётган юридик хизмат фаолияти ва ўтказилган тарғибот тадбирлари ҳамда соҳада йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама этилди.


                    


Тошкент  вилоят адлия бошқармаси унинг тизимидаги идораларнинг 2019 йил давомидаги фаолияти таҳлили бошқарма томонидан функционал вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилганлигини кўрсатди.


                    


Хусусан, ўтган йил давомида 8902 та мурожаатлар қабул қилинди. Бу 2018 йилга нисбатан 2,2 баробарга кўпдир. Қабул қилинган мурожаатларнинг 65 фоизи қаноатлантирилди.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 58,27 млрд. сўмлик 1164 та даъво аризалар киритилди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 1048 та тақдимнома киритилди. Натижада 730 нафар шахс интизомий, 280 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 163 та такилифлар ишлаб чиқилиб Адлия вазирлигига киритилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган 87 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва 40 нафар вакант юридик хизмат ходимлари лавозимлари тўлдирилиб, 80 га яқини малакаси оширилиб 75 нафари бошқарма томонидан аттестациядан ўтказилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 18 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилганлиги таъкидланди.

 Нотариат соҳасида нотариуслар томонидан 2019 йилда 400 080 та ҳаракатлар бажарилиб, 75,8 млрд. сўм давлат божи ва 4,8 млрд сўмлик герб йиғими ундирилди ҳамда фуқароларга 21,6 млрд сўм пуллик хизмат кўрсатилди. Ўтказилган рейтингда 12 нафар нотариус фаолияти аъло, 44 нафари “Яхши” деб топилганганлиги қайд этилди.

Шунингдек, адвокатура соҳасида ўтган йил давомида 97 та адвокатга лицензия берилиб, 21 та адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилди.

2019 йилда 80 та янги ННТлар рўйхатдан ўтказилганлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш давомида амалга оширилган ижобий ишлар бир бир қаторда соҳа фаолиятида йўл қўйилаётган тизимли хато ва камчиликлар, муаммоли масалалар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари ҳақида ҳам сўз борди.

Хусусан, баъзи мурожаатлар юзаки ўрганилганлиги, уларнинг айримларида бузилган ҳуқуқларни тиклаш, адлия бўлимларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти устидан тизимли назорат ўрнатилмаганлиги, айрим муаммолар ўз вақтида ҳал этилмаётганлиги танқидий кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига назорат қилувчи органлар томонидан асоссиз аралашишини олдини олиш мақсадида уларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳам ошириб боришга алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берилди.


                    


Адлия бўлимларининг 2019 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.


                    


                    


Бир сўз билан айтганда, бошқарманинг бир йиллик фаолиятини муҳокама этишга қаратилган йиғилишда мавжуд камчиликлар таҳлил этилиб, бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди. Адлия органлари ходимлари ўз фаолиятига халол, виждонан, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошишлари таъкидланди.