Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИ САРҲИСОБИ


САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИ САРҲИСОБИ

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 20 январь куни бўлган биринчи йиғилишида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтган сайлов натижаларига тўхталар экан, муҳим масалалардан бири сифатида миллий сайлов тизимини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш бўйича зарур ишларни амалга ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, бугун Тошкент вилояти Адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2019 йилда ўтган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда эришилган ютуқлар, юзага келган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўлларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

                    


Давра суҳбатини Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов олиб борди.


                    


Давра суҳбатида сайлов комиссиялари раислари, депутатлар, прокуратура, ички ишлар, маъмурий суд, молия, алоқа ва ахборотлаштириш, ермулккадастр бошқармалари масъул ходимлари, сиёсий партиялар вакиллари ва бошқалар сайловларга таёргарлик кўриш ва сайловларни ўтказишда юзага келган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар билан ўртоқлашди.

                    


Шу жумладан, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи томонидан сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар билдирилди.