Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашдаги ислоҳотлар ва натижалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашдаги ислоҳотлар ва натижалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашдаги ислоҳотлар ва натижалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Тошкент вилояти Адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов “Коррупцияга қарши курашдаги ислоҳотлар ва натижалар” мавзусида маъруза қилди. 

                   

Маърузачи бугунги кунда республикамизда жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тўхталди. Давлат органлари фаолияти устидан кучли жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши – фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

                    

Ҳ.Равшанов мамлакатимизда фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолиятини жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этишни таъминлаш бўйича 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида кўтарилган масалалар ва “Ҳалоллик вакцинаси” тушунчасининг мазмуни ҳамда аҳамиятини изоҳлаб берди.