Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди


Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади.

Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари билан бу ерда (https://t.me/huquqiyaxborot/7396) ҳамда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тартиби билан бу ерда (https://t.me/huquqiyaxborot/7389) батафсил танишиш мумкин.

Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!