Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун қанча миқдорда тўловлар амалга оширилади?


ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун қанча миқдорда тўловлар амалга оширилади?


         


Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сон, 2012 йил 25 апрелдаги “Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги 119-сон қарорлари ҳамда Адлия вазирлигининг 15.03.2012 йил 29-ум-сонли “ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар тўғрисида”ги Низомга кўра, фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдори (ПҚ-4555-сон, 30.12.2019 йилдан 223.000 сўм)га нисбатан қуйидаги тўловлар ундирилади:

 Фуқаролар томонидан фамилия, исм, отасининг исми ўзгартирилганлиги учун:

16 ёшдан 18 ёшгача –  жами 144.950 сўм. Шундан давлат божи – БҲМнинг 50 фоизи – 111.500 сўм, герб йиғими – БҲМнинг 15 фоизи – 33450 сўм.

18 ёшдан катта – жами 278.750 сўм. Шундан давлат божи – БҲМнинг 1 баравари – 223.000 сўм, герб йиғими – БҲМнинг 15 фоизи – 33450 сўм, тушунтириш бергани учун пуллик хизмат 10 фоиз – 22.300 сўм.

  Туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлим ҳақидаги ёзувлар ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учун – жами 55750 сўм. Шундан давлат божи – БҲМнинг 10 фоизи – 22.300 сўм, герб йиғими – БҲМнинг 15 фоизи – 33450 сўм.

ФҲДЁ бўлими биносида никоҳни қайд этиш: жами 78.050 сўм ундирилади, жумладан давлат божи БҲМнинг 20 фоиз - 44.600 сўм, герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм.

Никоҳни тантанали равишда қайд этиш, жойига чиқиб сайёр равишда (транспорт харажатларидан ташқари) жами 301.050 сўм ундирилади. Жумладан давлат божи БҲМнинг 20 фоиз - 44.600 сўм, герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм, пуллик хизмат БҲМнинг 100 фоиз - 223.000 сўм;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл фуқаролари билан ҳамда чет эл фуқароларининг никоҳларини қайд этиш: жами 479.450 сўм ундиирилади, давлат божи БҲМнинг 2 баравари, герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм.

  Никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун:

-вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйича эр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан (эр ва хотиннинг келишувига асосан) – жами 390.250 сўм. Давлат божи – БҲМнинг 1,5 баравари – 334.500 сўм, герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм, тушунтириш бергани учун пуллик хизмат 10 фоиз – 22.300 сўм.

 -агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан БҲМнинг 1,5 дан 3 баравари яъни, 334.500 сўмдан – 669.000 сўмгача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан), герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм.

 -эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосан БҲМнинг 3 дан 4 баравари яъни, 669.000 сўмдан – 892.000 сўмгача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан), герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллик фуқаролар билан никоҳини бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш учун:

-вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро келишувига кўра – давлат божи – БҲМнинг 4 баравари – 892.000 сўм, герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм.

-суднинг қарори асосида, агар эр-хотинлардан иккаласи ҳам биринчи никоҳда бўлса (биттасидан ёки ҳар иккаласидан) – БҲМнинг 5 баравари – 1.115.000 сўм, герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм.

-суднинг қарори асосида, агар эр-хотинлардан бири қайта турмуш қурган бўлса (биттасидан ёки ҳар иккаласидан) – БҲМнинг 6 баравари – 1.338.000 сўм, герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм.           

 -белгиланган тартибда бедарак йўқолган ёки руҳий касаллик ёки ақлий заифлик туфайли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар билан ёки жиноятлари учун камида уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар билан - БҲМнинг 40 фоизи – 89.200 сўм, герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм.

Ўлим ҳақидаги гувоҳнома учун герб йиғими ундирилмайди.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун – жами 66.900 сўм. Давлат божи – БҲМнинг 15 фоиз – 33.450 сўм, герб йиғими БҲМнинг 15 фоиз - 33.450 сўм.

 ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан барча турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш билан боғлиқ аризаларни тўлдиришда ёрдам кўрсатганлик учун: 2 фоиз - 4.460 сўм пуллик хизмат ундирилади.


Тошкент вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлииғи

Х.Равшанов