Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

МАСОФАВИЙ ИШ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ


МАСОФАВИЙ ИШ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ


Бугунги кунда дунё миқиёсида тобора кенг жорий этилаётган масофавий иш тартиби, унинг ҳуқуқий табиати, уйда ишлаш (касаначилик)дан фарқли жиҳатлари ўрганилган. Шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро тузилмалардаги мавжуд тажрибанинг айрим жиҳатларини кўриб чиққан ҳолда миллий меҳнат қонунчилигимизда масофавий иш усулини тартибга солиш юзасидан тавсиялар берилган.


                                                                 

Бугунги кун шароитида замонавий иқтисодиётнинг ҳеч бир соҳаси замонавий технологияларнинг таъсиридан, хусусан фаолиятни компьютерлаштиришдан четда қолмайди. Ўз навбатида, иш берувчилар ва ходимлар кундалик фаолиятларида мазкур ҳолатларни ҳисобга олишлари лозим. Мазкур масалаларнинг технологик ва техник жиҳатлари эса ходимларнинг меҳнат фаолиятига бевосита таъсирини ўтказиши, уларнинг меҳнат шартномаларига ҳам ўзгартириш киритиш киритишга олиб келади. Ўз навбатида, меҳнат ва у билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш аалиётида рақамли иқтисодиёт ютуқларини янада кенгроқ қўллаш, мазкур жараёнларни қонунчилик даражасида ҳамда иш берувчиларнинг локал норматив ҳужжатларида акс эттириш билан боғлиқ кўплаб саволлар келиб чиқади.

Жамиятда ахборот технологияларининг тараққий этиши ҳамда электрон ҳужжат айланишининг жадаллик билан жорий этиб борилиши масофадан туриб ишлашга янада кенгроқ имконият яратиб беради. Ахборот технологиялари нафақат иш берувчи ва ходининг реал вақтда масофавий алоқасини таъминлайди, балки иш натижаси билан тезда танишиш имконини ҳам беради. Компьютер технологиялари ва интернетнинг имкониятлари эса ходимга доимий равишда офисдаги иш жойида бўлиш заруриятини камайтиради. Шундай бўлсада, масофавий меҳнатни жорий этишда миллий даражада бандликни тартибга солишнинг механизмларини ҳисобга олиш зарурдир.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ҳам “Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда”, дея таъкидлаб ўтган эдилар.

Шундай экан, меҳнат муносабатлари соҳаси ҳам мазкур жараёнлардан асло четда қолмайди. Бу эса меҳнат қонунчилигимизни рақамли иқтисодиёт шароитларига мослаштириш зарурлигини англатади. Бугун меҳнат қонунчилигимиз масофавий меҳнат муносабатларини тартибга солишга тайёрми? Қандай ўзгаришларни амалга ошириш талаб этилади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг амалдаги таҳририда масофавий меҳнат тушунчаси, уни тартиб солиш қоидалари келтириб ўтилмаган. Бу эса, биринчидан, масофавий меҳнатни турлича талқин қилишга; иккинчидан, масофавий меҳнат шартлари ва шароитларини турлича тартибга солишга олиб келиши мумкин.

Мазкур ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш мақсадида 2020 йил

25 мартда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 9-2020/Б-сонли буйруғи билан “Карантинга оид чораларни амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди. Мазкур Низомга кўра масофадан иш деганда, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади. Бу ерда асосий мезон иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида бажарилган иш олинмоқда.

Масофавий меҳнатга моҳиятан ёндошадиган бўлсак, унинг иш берувчига ҳам, ходимга ҳам қатор афзалликлари борлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, иш берувчи биринчидан, бинони ижарасида; иккинчидан, иш жойини яратиш ва жиҳозлашда; учинчидан, ходимларни яшаши, овқатланиши, ишга келиб-кетиши билан боғлиқ ҳаражатларни тежашига ёрдам беради.

Бироқ шуни ёдда тутиш керакки, юқоридаги ҳолатда ҳам иш берувчи биносида меҳнат фаолиятини олиб боришдаги ҳуқуқий нормалар амал қилишда давом этади. 2020 йил 25 апрелдаги вақтинчалик низомдаги тушунчадан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида масофавий меҳнат тушунчаси, уни тартибга солиш усуллари назарда тутилмаган. Хорижий мамлакатлар қонунчилигига эътибор қаратилса, масофавий меҳнат ва уй меҳнати (касаначилик) тушунчалари кўплаб давлатлар меҳнат қонунчилигида ўз аксини топган бўлиб, мазкур икки тушунча ўзаро қиёсланади ва ҳуқуқий жиҳатдан фарқланади.

Хожирий мамлакатларда масофавий иш усулини ифодалаш учун терминологияда ҳам якдиллик йўқлигини кўришимиз мумкин: telework, telecommuting, telejob, flexplace, peripheraljobs, work-at-home, home-basedwork, remotework, eWork ва бошқалар. 2002 йилда Европа Иттифоқи ижтимоий шериклар билан Европа комиссияси ва иш берувчилар ва касаба уюшмалари европа бирлашмалари ўртасидаги масофавий иш тўғрисидаги келишувнинг қатор моддалари алоҳида эътиборга лойиқ. Мазкур қоидаларда нафақат касаначиликнинг хусусиятлари, балки айнан ахборот техноогиялари фойдаланиш билан боғлиқ масофавий иш усули ҳақида тўхталган.

Бугунги кунда ахборот технологияларининг тараққиё этиши, янги хизмат турларини вужудга келтирмоқдаки, уларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурияти амалдаги масофавий меҳнатни тартибга солиш бўйича вақтинчалик низом ва 2006 йилда қабул қилинган низом билан тўла қамраб олинмайди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексида масофавий ва уй меҳнатини тартибга солувчи нормаларни киритиш талаб этилади.

Яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керакки, масофавий иш усули давлат бюджети ташкилотлари учун мос келмаслиги мумкин. Нега деганда улардаги кадрлар билан боғлиқ ишлар Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида тасдиқланадиган меҳнат ҳақ тўлашнинг ягона таъриф сеткаси, штат жадвалига асосланади. Бюджет ташкилотларида ходимларнинг иш ҳақини ҳисоблаш учун иш вақти жадвалини юритиш шарт. Санаб ўтилган меъёрлардан четга чиқиш бюджет интизомининг бузилишига ва натижада ташкилот мансабдор шахсларининг белгиланган жавобгарлигига олиб келиши мумкин. Хусусий ташкилотлар ҳам ҳар бир мутахассис билан масофавий иш усули меҳнат шартномасини туза олмайди. Чунки кўпгина касблар ходимнинг офисдаги ўз иш жойида бўлишлигини талаб этади. МДҲ давлатларидан Россия Федерацияси, Белорус Республикаси меҳнат қонунчилигига эътибор қаратиладиган бўлса, қонун уларда масофавий иш усули билан боғлиқ қоидалар ўз аксини топганлигини кўришимиз мумкин. Шундай бўлсада, хали ҳам қатор масалаларда бўшлиқлар борлиги таъкидланади. Хорижий мамлакатлар тажрибаси ва мавжуд шароитдан келиб чиқадиган бўлсак ишларни масофавий усулда олиб бориш тартибини қонунчиликка киритишда иш вақти, электрон ҳужжат алмашинувида электрон рақамли имзони кенг қўллашни талаб этиши, масаофавий иш усулида ишловчиларнинг ҳуқуқларини касаба уюшмалари орқали ҳимоя қилиш, жамоавий музокараларда иштирок этиш, жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш, унинг трансмиллий ҳарактер касб этиши каби масалалар жиддий эътибор қаратиш лозимдир. Мазкур жиҳатларни инобатга олиниши меҳнат муносабатларини масофавий иш усулини кенг ва самарали олиб боришга кўмаклашиши мумкин.

Оққўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

                                                                                                                  Б.Жўраев