Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Меҳнат учун тўланадиган энг кам ойлик иш ҳақи қанчани ташкил этади?


Меҳнат учун тўланадиган энг кам ойлик иш ҳақи қанчани ташкил этади?


                                                        

Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг асосий кафолатларидан бири бўлган меҳнатга давлат томонидан белгиланган энг кам миқдордан паст ҳақ тўламаслик Меҳнат кодексининг 155-моддаси билан белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 155-моддасига биноан, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўмни ташкил қилади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори доим қатъий турмайди, яъни у минимум яшаш даражаси ўзгаришига қараб индексацияланиб боради. Индексация деганда, пулли даромадлар (шу қаторда иш ҳақини ҳам)ни таъминланишини, шунингдек товарлар бозорида истеъмол нархлари кескин ошганда фуқаролар жамғармаларини эҳтиётлаш, олдини олиш мақсадида компенсациялашни тушунамиз. Киритиладиган индексациянинг вазифаси – бу иш ҳақи ва бошқа пул шаклидаги даромадларнинг сотиб олиш имкониятини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Меҳнат ҳақининг энг кам миқдорига қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, нормал иш вақтидан четга чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақлар (Меҳнат кодекси 157, 158-моддалар), шунингдек район коэффициентлари (Меҳнат кодекси 153-модданинг тўртинчи қисми) қўшилмайди.

Меҳнат кодекси 153-моддасидан бизга маълум­ки, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Ушбу ҳужжатларда белгиланган қўшимча тўлов ва рағбатлантириш тарзидаги тўловлар иш берувчилар ва ходимлар вакиллиги томонидан белгиланади ҳамда улар давлат мажбурий характерига эга эмас.

Чирчиқ шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси:

И.Исломов