Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Статистика органлари фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди


Статистика органлари фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди

“Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

 Қарор билан Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

 Статистика органларини сифатли ва ишончли маълумотларни шакллантиришга, статистика маълумотларининг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган профессионал мустақил хизматга айлантириш устувор йўналишлардан биридир.

 Қарорга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил амалга оширади ва қўмита томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади.

 Статистика органларининг қонуний фаолиятига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди.

 Ҳудудий статистика бошқармалар, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил бўлиб, бевосита Давлат статистика қўмитасига бўйсунади.

 Қарор билан 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.