Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

9 август - Қурилиш соҳаси ходимлари куни


9 август - Қурилиш соҳаси ходимлари куни

Бугунги кунда шаҳар ва қишлоқларимизда аҳолини замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, энг илғор ва замон талабларига жавоб берадиган биноларнинг бевосита яратувчилари – бу қурувчилардир.

Ҳақиқатда қурувчилик касби ғоят масъулиятли ва фахрли касб ҳисобланади.

Қадимдан қурувчиларга бўлган эҳтиёж долзарб масалалардан бири бўлибгина қолмасдан мамлакатнинг ривожида уларнинг ўрни беқиёс бўлган. Маҳобатли ва такрорланмас “Регистон” ансамбли ва бир қатор тарихий ёдгорликларимиз шулар жумласидандир.

У ҳақида Темурийлар фахр билан: “Ким бизнинг куч-қудратимизга шубҳа қилса, келиб биз қурган биноларни кўрсин” деб бежизга тарифламаган. Чунки ҳозирга қадар қурувчилик касби санъат даражасида баҳоланади.

Ушбу соҳада ҳам қатор ислоҳатлар амалга оширилиб келинмоқда. Айниқса қурувчилик касби ва унинг ҳуқуқий асосини яратиш, қурилиш соҳасини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларга фахрий унвонлар ва кўкрак нишонлари бериш йўлга қўйилган.


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи"

Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида”ги 1996 йил 26 апрелдаги қонун, мазкур қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом ва 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига асосан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони таъсис этилган.

Фахрий унвон қурилиш, монтаж ва лойиҳа ташкилотларининг, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасаларнинг республикада қурилишни ва қурилиш индустриясини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларга берилади.

Бундан ташқари, Президентимиз Шавкат Миромонович ташаббуси билан 2017 йил 7 августдаги ПФ-5136-сонли Фармонига асосан 2017 йилдан бошлаб авгут ойининг иккинчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб эълон қилинди ва ҳар йили нишонланиб келинмоқда.

Ҳаттоки, 2019 йилнинг 5 августидан 11 августига қадар “KNAUF ART” фестивали ташкил қилиниб, Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни илк бор республика миқёсида оммавий ижодий фестивал кўринишида бўлиб ўтди.  

Шубҳасиз бу юртимизда қурувчиларга бўлган юксак эътироф белгисидир.

И. Исломов

 Чирчиқ шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси