Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Олмалиқда «Хилол» жоме масжиди ва «Соль Земли» Евангел-христиан черкови рўйхатдан ўтказилди.


Олмалиқда «Хилол» жоме масжиди ва «Соль Земли» Евангел-христиан черкови рўйхатдан ўтказилди.


Мамлакатимизда инсоннинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини ҳам таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунида виждон эркинлигининг асосий тамойиллари, вазифалари, уларни амалга ошириш йўллари, қоидалари ва кафолати, диний бағрикенглик, фуқароларнинг бу соҳадаги ҳуқуқ ва бурчлари белгилаб берилган.

Диний бағрикенглик бу – хилма-хил диний эътиқодда бўлган кишиларнинг олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши, кишилик жамияти равнақи йўлида хизмат қилишини англатадиган тушунчадир.

Бугунги кунда, Тошкент вилоятида 226 та исломий йўналишидаги ва 54 та ноисломий йўналишдаги диний ташкилот рўйхатга олинган.

Жорий йилнинг 12 август куни Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳри, «Эвалак» МФЙ, Фаҳрийлар кўчаси 50- уйда жойлашган «Хилол» жоме масжиди ҳамда Олмалиқ шаҳри, Сариқ кўл тор кўчаси 2- уйда жойлашган «Соль Земли» Евангел-христиан черкови рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномалар диний ташкилотларга топширилди.

Ушбу муқаддас даргоҳлар эзгулик ва яхшиликда Олмалиқ аҳлига хизмат қилсин.


Тошкент вилояти Адлия бошқармаси