Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Тошкент вилоят адлия органлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида М А Ъ Л У М О Т


 

Тошкент вилоят адлия органлари томонидан жорий йилнинг
9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т

 

         Тошкент вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида вилоятда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари тизимида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, уларнинг юридик хизматларини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ
ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

         Хусусан, ҳисобот даврида Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган 7712 та мурожаатларнинг 6781 таси ёки 87,9 % ҳал қилиниши, шу жумладан 4588 таси (ҳал қилингандан 67,6%) қаноатлантирилиши ва 2193 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди.

         Ўтказилган 565 та мониторинг ва 119 та ўрганишларда аниқланган жами 21578 та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилотларга 1158 та тақдимнома, судларга жами 19,6 млрд. сўмлик 1192 та даъво аризалари киритилиши ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан расмийлаштирилган 342 та, шу жумладан бевосита адлия органлари томонидан расмийлаштирилган 156 та маъмурий баённомалар тегишли судларга киритилиши таъминланди.

Киритилган тақдимномаларга мувофиқ ноқонуний ундирилган 3,6 млрд. сўм маблағларнинг қайтарилиши, 14,4 млрд. сўмлик 1045 та даъво аризаларининг қаноатлантирилиши, 194 та ноқонуний қарорларни бекор қилиниши, 549 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши, шу жумладан 30 нафари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиниши таъминланди.