Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга”


“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга”

Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида мутлақо янги ҳуқуқий маслаҳат бериш тизимини ташкил қилиш орқали аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни янги даражага кўтариш мақсадида вилоят адлиясида штаб тузилиб бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди.
Ишчи гуруҳлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериладиган фуқаролар рўйхати устувор равишда ҳудудлардаги тегишли рўйхатларга киритилган шахслар орасида шакллантирилиб, уйма-уй юриш чоғида аҳоли кундалик ҳаётида дуч келадиган 10 та муҳим масалалар бўйича тарғибот материаллари, “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали, вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари, вазирлик ва ҳудудий адлия органлари ёки “Мадад” ННТнинг туман (шаҳар) маслаҳат бюроларига муржаат қилиш учун манзилли ва тегишли телефон рақамлари акс эттирилган флаерлар тарқатилиши таъминланмоқда.
Шунингдек, ишчи гурухлар томонидан уйма-уй юриш чоғида маълум бўлган алоҳида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар мурожаат сифатида қайд этилиб ва назоратга олинган ҳолда кўриб чиқилмоқда.