Янгиликлар
Очиқликнинг ҳуқуқий асослари
Тошкент вилояти Адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув семинар ўтказилди.
Унда барча туман (шаҳар) давлат нотариал идораси нотариуслари ҳамда ФҲДЁ мудиралари иштирок этишди.
Семинарда, ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари ҳақида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги, шунингдек, асосий вазифалари ҳақида гапириб ўтилди.
Жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминланиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириши ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилаш ва ахборотдан фойдаланувчи ва унинг ҳуқуқлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ўзаро жонли мулоқатда ДНИ ва ФҲДЁ мудиралари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофилича жавоб олдилар.