Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Имтиёзлар муҳокамаси


Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан «Тадбиркорлик фаолияти қонун ҳимоясида» мавзусида семинар ўтказилди.

Унда ҳокимликлар, солиқ, банк, Савдо-саноат палатаси вилоят бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

Семинарда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари аҳамияти юзасидан ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонунларига киритилган ўзгартишлар хусусида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчиларига қабул қилинган, фармон ва қарорларда кўзда тутилган рухсат бериш тартиб таомиллари ҳақида ҳамда солиқ имтиёзлари хусусида атрофлича маълумот берилиб, тадбиркорлар учун дастуриламал мазкур ҳужжатлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг янги даврини бошлаб бериши қайд этилди.

Фармонга асосан, қонунчиликни такомиллаштириш ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш бўйича 2013-2014 йилларда жорий этиладиган комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Дастурда тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуйиш, шартнома муносабатларининг бажарилиши учун жавобгарлик, ташқи иқтисодий фаолият, меҳнат муносабатлари ва бошқа соҳаларда аниқ тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Ўзаро жонли мулоқотда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тегишли мутахассислардан атрофлича атрофлича жавоб олдилар.