Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Фуқаролик жамияти институтлари ривожланмоқда


Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугун бундай ташкилотлар демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
DSC02083.JPG

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, “учинчи сектор” деб ном олган фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларини тобора ривожлантириш, уларнинг чинакам мустақиллигини таьминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлашни кучайтириш муҳим вазифалардан бири саналади.

Агар мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар, яъни қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилса, бу йўлда ҳам ўзига хос “ўзбек модели” яратилганлигининг гувоҳи бўламиз. Юртбошимиз томонидан таклиф этилган “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” ғояси бу моделнинг асосини ташкил этади.

Ўтган давр мобайнида фуқаролик жамияти институтлари қаторида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолият кўрсатиши учун мукаммал ҳуқуқий база ҳам яратилди. Жумладан, Асосий Қонунимизда алоҳида “Жамоат бирлашмалари” деб номланган боб киритилиб, 58-моддада эса, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб бериш кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–2085-сон қарори каби кўплаб қонуности ҳужжатлари қабул қилинган.

DSC02083.JPG

Сўзга чиққанлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинган қонунлар фуқаролик жамиятини шакллантириш нақадар долзарб масала эканлигидан далолат беришини қайд этдилар.

Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларнинг қонуний асосда яратиб берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат томонидан улар фаолиятини ривожлантириш борасида берилаётган кенг имтиёзлар, уларнинг мамлакатни модернизация қилишдаги ролини мустаҳкамлаш, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва Низом талабларига риоя этилиши бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Матбуот анжуманида, журналистлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилишлари бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.