Янгиликлар
Номларни тартибга солиш
Тошкент вилояти адлия бошқармасида “Юридик шахсларни номларини тартибга солиш ” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги фармойиши билан чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
“Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 46-моддасида белгиланган ҳаволаки нормадан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Жумладан, Кодекснинг ушбу моддасида юридик шахснинг номига тўла ёки қисқартирилган расмий номни (давлатнинг номини) киритишга, юридик шахс ҳужжатларининг реквизитларига ёки реклама материалларига ана шундай номни ёхуд давлат рамзлари элементларини қўшишга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда йўл қўйилиши кўрсатилган.
Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан Давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан ўз номларида бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг фирма номларини захирага олиш ҳамда Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия органларига мурожаат этиши тартиби ва муддатлари белгилаб берилди.
Шунингдек, ушбу Йўриқномада давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган юридик шахсларнинг номини ўзгартириш тартиби ҳам кўрсатиб ўтилди.