Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Аҳоли учун яна бир қулайлик


Оққўрғон туманида аҳо­лига ҳуқуқий хизмат кўр­сатишни янада такомиллаштириш мақсадида туман ФҲДЁ бўлимининг янги кўркам биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Барча қулайликларга эга, замонавий жиҳозланган муҳташам иморатнинг тантанали очилиш маросими юртимиздаги байрам шодиёналарига уланиб кетди.

— ФҲДЁ бўлими туман марказидан узоқда, эски бинода жойлашганлиги учун ҳам кўпгина ноқулайликлар туғдирар эди, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раи­си Жонузоқ Искандаров. — Янги бино кўзимизни қувонтирибгина қолмай, нафақат ёшлар, балки биз кексаларга ҳам ҳар томонлама ёрдам кўрсатувчи ҳуқуқий маслаҳатхона бўлиши шубҳасиз.

Дарҳақиқат, янги бинода никоҳ маросимлари зали, ёш оилалар мактаби, “Соғлом она — соғлом бола”, “Келин-куёвларга маслаҳат” хоналари 
мавжуд бўлиб, ФҲДЁ бўлими ходимлари ва тегишли мутахассислар бу ерга ташриф буюрувчиларга беминнат ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳат беришга шай. Айтиш жоизки, Тошкент вилоя­ти адлия тизимидаги барча ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идоралари бинолари замон талабларига мос тўлиқ таъмирланиб, лозим ҳолларда янги бинолар билан таъминланмоқда.

Ойбек Қаюмов, Тошкент вилоят адлия бошқармаси масъул ходими