Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 24 январдан 30 январгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 20 январдаги 2015/17-1, 01-02/12-03-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит бўйича олиб ўтиладиган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк рўйхатининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2429-2 (2015 йил 2 февралдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 январдаги 01-02/12-04-сонли «Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2606-1 (2015 йил 2 февралдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2015 йил 12 январдаги 96-мҳ-сонли «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 27 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2219-4 (2015 йил 2 февралдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 26 январдаги 97-мҳ, 2015/10-2, 01-02/21-05, 330-В-1-сонли «Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2549-1 (2015 йил 2 февралдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2015 йил 19 январдаги 01-15-сонли «Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2520-1 (2015 йил 2 февралдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 93, 2015-1-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2439-2 (2015 йил 2 февралдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 25 декабрдаги 21, 44, 9, 131-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида яроқсиз ҳолатга келган (хизмат муддати тугаган) ёки йўқотилган моддий ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш, моддий маблағлар ҳисоби ва улар бўйича ҳисобот юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 29 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1592-1 (2015 йил 2 февралдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 26 январдаги 01/10-26/01-сонли «Корхона (объект)ларни сотишдан олдин тайёрлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 29 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1628-1 (2015 йил 2 февралдан кучга кирди).