Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Мурожаат этиш ҳуқуқининг кафолатлари


DSC02083.JPGАдлия вазирлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ва амалиётда қўлланилиши мавзуида анжуман ташкил этилди. Унда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралардан вакиллар, соҳага дахлдор мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳар қандай демократик давлатнинг устивор вазифаси ҳисобланади. Хусусан, Ўзбекистонимизда ҳам инсон, унинг шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият даражасига кўтарилган. Шунга асосан, Конституциямизда инсон ҳуқуқлари ғояларига содиқлик ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлигини тан олиниши мустаҳкамлаб қўйилган.

Тадбирда қайд этилганидек, Бош қомусимизда белгиланган ҳар бир шахснинг мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланишининг самарали механизмини яратиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат, бу - “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун эди. Бироқ, олиб борилган таҳлиллар ва ўрганишлар, амалиётда юридик шахсларнинг, шу жумладан тадбиркорлар ва турли хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишида тартибга солиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан муаммолар мавжудлигини кўрсатди.

Юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар мавжуд ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи механизмларни янада такомиллаштиришни тақозо этди. Натижада, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун қабул қилинди ва у ўтган йилнинг 4 декабридан бошлаб кучга кирди.

Ушбу қонун ривожланган хорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибаси ўрганилган ҳолда ишлаб чиқилди. Қонун 5 та боб ва 31 та моддадан иборат.

 Мазкур қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлиб, мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади.

Қонуннинг мазмун-моҳиятини барчага етказилишини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан янги қонун китоб шаклида чоп этилиб, унга қонуннинг ўзбек ва рус тилидаги ҳамда кирил ҳамда лотин шрифтидаги матнлари киритилди.

Бундан ташқари, қонун нормаларини бир хил қўлланилиши ва турлича ёндашувларни олдини олиш мақсадида бугунги кунда Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига шарҳ тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

DSC02083.JPGАдлия вазирлиги томонидан кўпгина вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларда мурожаатлар билан ишлаш амалиёти ўрганиб келинмоқда. Ўрганишлар ва таҳлиллар, мурожаатлар билан ишлаш амалиётида қонун талабларига турлича ёндашилаётганлигини, оқибатда айрим вазирлик ва идоралар томонидан қонун нормаларини бузулишига йўл қўйилаётганлигини кўрсатмоқда.

Ўтказилган анжумандан кўзланган асосий мақсад ҳам янги қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, уни амалиётда тўғри қўллаш, мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш, турлича ёндашувларни бартараф қилиш ва ўзаро фойдали таклифлар асосида бу борадаги муаммолар ечимини топишга қаратилган.

Анжуманда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар, мансабдор шахсларнинг уларни кўриб чиқиш ва ҳал этишдаги масъулияти, бу жараёндаги қонунбузарлик учун жавобгарлик билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонуннинг қабул қилиниши, мамлакатимизда демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга қаратилган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаётимизга жорий этилаётган демократик ислоҳотларнинг амалий натижаларини намойиш этади.