Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

ННТлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари


DSC02083.JPGМаълумки, ҳар қандай давлатда нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этиш ва фаолият юритиши учун қонуний асослар яратилмасдан жамиятнинг ривожланишини тасаввур қилиб бўлмайди.

Мустақилликка эришилгандан сўнг республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг принциплари конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилди. Жамият манфаатларини акс эттирувчи, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила оладиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг ривожланиши учун ҳуқуқий ва ташкилий асослар яратилди.

Истиқлол даврида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолият юритиши учун мукаммал норматив-ҳуқуқий база яратилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг сони 200 дан ошиб кетди.

Маълумки, илгари ННТларни тугатиш Фуқаролик кодексининг 53-56 моддалари асосида амалга ошрилган бўлиб, уларни тугатишга доир алоҳида нормалар белгиланмаган эди. Шу боис, ННТларни тугатишда тегишли давлат органлари фаолиятида бир қатор муаммо ва ноаниқликлар пайдо бўлиб, ННТларни тугатишда турли хил ёндашиб келинган.DSC02083.JPG

Ушбу муаммо ва ноаниқликларни олдини олиш мақсадида Нодавлат нотижорат ташкилотларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сонли “Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланди.

Шу муносабат билан Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда ҳудудий адлия органларининг бевосита ННТлар фаолияти билан шуғулланувчи масъул ходимлари иштирокида юқоридаги низомнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Семинарда Низомнинг мазмун-моҳияти, ННТларни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш тартиби, тегишли давлат органлари, шунингдек банк муассасаларининг ННТларни тугатиш борасидаги вазифа ва функциялари ҳақида сўз юритилди.

Семинар якунлари бўйича иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволлар ҳамда ННТларни тугатиш амалиёти юзасидан фикр алмашишди.