Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 7 февралдан 13 февралгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1834-4 (2015 йил 16 февралдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/5-сонли «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1850-1 (2015 йил 16 февралдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлигининг 2015 йил 2 февралдаги 4, 4-ққ, 4-қ/қ, 88, 7, 1-қ-сонли «Болалар спорт иншоотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда коллеж ва академик лицейларнинг спорт залларини спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 7-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2039-1 (2015 йил 16 февралдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2654 (2015 йил 16 февралдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 9 февралдаги 45-мҳ-сонли «Давлат нотариал идораларида нотариал иш юритиш қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2170-2 (2015 йил 16 февралдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-9 (2015 йил 16 февралдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 22 январдаги 8-сонли «Магистраль нефть маҳсулотлари қувурлари қуришда ишлар хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 10 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2655 (2015 йил 16 февралдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/6-сонли «Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1470-1 (2015 йил 16 февралдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 6 февралдаги 310-В-3, 2015-6-сонли «Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1986-3 (2015 йил 16 февралдан кучга кирди).

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 2 февралдаги 89, 4, 2015/19-3, 01-02/8-01-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 13 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2436-2 (2015 йил 20 майдан кучга киради).