Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Хусусий мулк устуворлиги – иқтисодий барқарорлик омили


2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Истиқлол йилларида бу борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. 

Бунда мамлакатимизда хусусий мулк ва инвестициялар дахлсизлигини таъминлашнинг ишончли ҳуқуқий-меъёрий асослари яратилгани, мулкдорларга кенг имтиёз ва кафолатлар берилгани муҳим аҳамият касб этаётир. Айни пайтда хусусий мулк ва тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида соҳага тўла эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш энг муҳим устувор вазифа этиб белгиланган. 

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорликда “Хусусий мулк ҳуқуқи ва унинг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлаш” мавзусида ташкил этган давра суҳбатида шулар ҳақида сўз юритилди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Д.Абдуқодиров, Юристлар малакасини ошириш маркази директори А.Ғафуров ва бошқалар мамлакатимизда хусусий мулк ҳуқуқи устуворлиги изчил таъминланаётгани тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Замон талабидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича ишончли ҳуқуқий кафолатлар янада мустаҳкамланмоқда. 

“Хусусий мулк ҳуқуқларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси шу мақсадда ишлаб чиқилган. Мазкур қонун лойиҳаси жорий йил 20 февралда Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда қабул қилинган ва унда сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш бўйича қатор таклиф ва мулоҳазалари билдирилганди. Шундан келиб чиқиб, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ишчи гуруҳи йиғилишлари ташкил этилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари, олимлар, амалиётчилар иштирокида қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилди. 

Депутатлар, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Иқтисодиёт, Молия, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳамда Давлат солиқ қўмиталари, Тошкент давлат юридик университети вакиллари иштирок этган тадбирда мазкур қонун лойиҳасининг келажакда хусусий мулк ҳуқуқини янада кучайтиришга қаратилган алоҳида нормаларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.