Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 7 мартдан 13 мартгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 11 февралдаги 01-02/8-10-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб кириладиган товарларни божхона қийматини билдириш ва назорат қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 10 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 899-2 (2015 йил 16 мартдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 9 февралдаги 8-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2660 (2015 йил 16 мартдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги 5-мҳ, 5-қ/қ, 23-сонли «Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2189-1 (2015 йил 16 мартдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 11 мартдаги 72-мҳ-сонли «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2090-9 (2015 йил 16 мартдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлигининг 2015 йил 2 мартдаги 2015-9, 16-сонли «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2200-5 (2015 йил 16 мартдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 11 мартдаги 98-мҳ-сонли «Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоқларининг операторлари ўртасида ўзаро тақдим этилган хизмат ва тармоқ заҳиралари учун ўзаро ҳисоб-китоб олиб боришнинг асосий қоидалари» Раҳбарий ҳужжатига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 863-2 (2015 йил 16 мартдан кучга кирди).