Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ахборот хизматлари ва жамоатчилик


Фарғонада жамоатчиликни хабардор қилишда ахборот хизматларига қўйиладиган талаблар ва уларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилояти ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ҳокимияти идоралари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш жараёнида ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни бу жараёнда фуқароларнинг ахборот соҳасига оид ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари масъулиятини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу қонун фуқаролик жамияти институтлари вакилларига давлат органлари фаолиятига оид ахборотларни тўсиқсиз олишнинг ишончли кафолатини яратиш имконини беради. 

– Давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда ахборот хизматлари муҳим ўрин тутади, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилояти ҳудудий бўлими мутахассиси Маъмурахон Исмоилова. – Мамлакатимизда ахборот хизматларининг эркин ва самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар билим ва малакасини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ахборот хизматлари фаоллигини ошириш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 

Семинарда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш борасида миллий меъёрий-ҳуқуқий база ҳамда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминловчи ҳуқуқий механизмлар ҳақида фикр алмашилди.