Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 28 мартдан 3 апрелгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/5-сонли «Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 30 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2444-2 (2015 йил 6 апрелдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 24 мартдаги 100-мҳ-сонли «Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 30 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1211-3 (2015 йил 6 апрелдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 мартдаги 101-мҳ-сонли «Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 30 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1323-5 (2015 йил 6 апрелдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 мартдаги 102-мҳ-сонли «Алоқа соҳасида ахборот-маълумот хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 30 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1412-2 (2015 йил 6 апрелдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 мартдаги 103-мҳ-сонли «Телекоммуникация тармоқларини умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоқларига улаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 30 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 377-2 (2015 йил 6 апрелдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 мартдаги 104-мҳ-сонли «Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоқлари операторларининг ўзаро ташкилий-техникавий ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 30 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 378-2 (2015 йил 6 апрелдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2015 йил 26 февралдаги 18, 91-сонли «Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 2 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2662 (2015 йил 6 апрелдан кучга кирди).


II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг «Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2278, 2011 йил 18 октябрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 2 апрелдаги 98-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжат қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.