Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш


Адлия вазирлигида хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка тўлиқ эркинлик бериш, янада кенг имкониятлар яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.DSC02083.JPG

Иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда бир қатор вазирликлар, қўмиталар, молия муассасалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Анжуманда қайд этилганидек, сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолиятига кенг имконият ҳамда эркинликлар бериш, бу йўлдаги барча тўсиқларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, бир қатор муҳим аҳамиятга эга бўлган қарорлар қабул қилинди.

Хусусан, тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширишлар сони сезиларли қисқартирилиб, ҳисобот тақдим этишнинг шакл ва турлари камайтирилди.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун айбдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилди.

Натижада, бугунги кунда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 56 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ишлаб чиқарилмоқда. Иш билан банд аҳолимизнинг 75 фоизидан ортиғи айнан шу соҳага тўғри келмоқда.

Шунга қарамай Давлатимиз раҳбари мазкур масалага яна бир бор жиддий эътибор қаратиб ўзининг қатор маърузаларида хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик йўлидаги барча ғов ва тўсиқларни йўқ қилиш – биз учун ҳал қилувчи, устивор вазифага айланиши даркорлигига урғу берди.

Бу вазифа ҳар биримиздан, энг аввало қонун ижодкорлари, ҳуқуқни қўлловчи, муҳофаза қилувчи ҳамда назорат идораларидан улкан ва мақсадли ишларни амалга оширишни талаб этади, - дея таъкидланди учрашувда. Адлия органларининг тадбиркорликка оид қонунларнинг ижроси юзасидан олиб бораётган мониторинг натижалари айрим вазирлик ва идоралар фаолияти, жойларда хусусий бизнесни ривожлантириш йўлида ҳали-ҳануз турли маъмурий ғов ва тўсиқлар сақланиб қолаётгани, тадбиркорлик фаолиятини ортиқча регламентлар билан чеклаб қўйиш ҳоллари ҳали ҳам бартараф этилмагани айрим мансабдорлар томонидан мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузиш ҳолатларига чек қўйилмаётганини кўрсатмокда.

DSC02083.JPGТадбирда бу хусусида аниқ мисоллар келтирилди. Қонун бузилишига шароит яратиб бераётган сабабларни бартараф этиш мақсадида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Олий хўжалик суди, Молия, Иқтисодиёт вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа тегишли идоралар ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳи тузилиб, тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди.

Ҳозирда юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, соҳа йўлидаги ортиқча бюрократик ва маъмурий чек қўйишга доир қонун ижодкорлиги жараёнлари изчил давом эттирилмокда.

Анжуманда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартиб-таомилларини ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш эътиборли масалалардан бири эканлиги қайд этилди. Хусусий сектор фаолиятининг эркинлигини таъминлашга оид бир қатор таклифлар ўртага ташланди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлилидан келиб чиқиб билдирилган фикр мулоҳазалар келгусида қабул қилинадиган қонунларнинг ҳаётийлигини таъминлашга хизмат қилади.