Янгиликлар
ТАДБИРКОРЛИК ТАРАҚҚИЁТИГА ИМТИЁЗ
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Учтепа тумани ҳокимиятида Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар раҳбарлари билан амалдаги қонунчиликдаги янгиликлар ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференциялар, уларнинг қўлланиши, шунингдек, фолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини тиклаш, фаолиятини тиклаш имконияти бўлмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш масалалари юзасидан тадбир ўтказилди.
Йиғилишдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 2014 йил 7 апрелдаги Фармони, “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йил 15 апрелдаги қарори мазмун-моҳияти, амалдаги қонунчиликдаги янгиликлар ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференциялар, уларнинг қўлланиши. юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Маматов мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга доир қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг кўламда ёритишга қаратилган тадбирлар юзасидан ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уни қўллаб-қувватлаш борасидаги қонунчиликни такомиллаштирилиши натижасида, ҳозирда уларни рўйхатдан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилганлиги, тадбиркорлик субъектларининг уларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилиши, уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларининг фақат суд тартибида қўлланилиши белгиланганлигини, назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишлар сони тубдан қисқартирилиб, топшириладиган ҳисобот турлари камайтирилганлигини йиғилганларга эслатди.Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи М. Туйчиев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги “Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғриси-даги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 306-буйруғи билан таништириб, текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш электрон тарзда интернет орқали амалга оширилиши мумкинлиги, тушунтирилди. Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг муро-жаатлари тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти ундаги янги-ликлар юзасидан тушунтириш бериб ўтди.
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Ибрагимов тадбиркорларга кўрсатилаётган амалий ёрдам ва Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорларга чет элларга тажриба алмашинув учун ташкил этилаётган сафарлар тўғрисида маълумот бериб, Қозоғистон Республикасида Савдо-саноат палатасининг савдо уйи очилгани, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар Қозоғистон Республикасида сотилишини ташкиллаштириш мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берди.