Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 2 майдан 8 майгача бўлган маълумотни маълум қилади.


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 13 апрелдаги 01-02/16-17-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1269-2 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 25 апрелдаги 11/3-сонли «Тижорат банклари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1126-3 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 30 апрелдаги 37-сонли «Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектларни молиялаш учун буюртмачининг ички резервларини сафарбар этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1013-1 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 1 майдаги 36-сонли «Ўзбекистон Республикаси аудитнинг миллий стандарти (5-сон АМС) «Аудитор иши сифатини назорат қилиш»нинг 17.3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 811-1 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 5 майдаги 109-мҳ-сонли «Давлат органлари ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1646-4 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 5 майдаги 110-мҳ-сонли «Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1558-4 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 6 майдаги 111-мҳ-сонли «Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1557-4 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 6 майдаги 112-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1547-3 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 6 майдаги 113-мҳ-сонли «Радиоалоқа воситаларига, телевидения ва радио эшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртма қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1543-4 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 6 майдаги 114-мҳ, 14, 38, 40, 01-02/20-15, 2015-12-сонли «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1532-3 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

11. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 6 майдаги 115-мҳ-сонли «Радиочастота спектри мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1413-3 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

12. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 4 майдаги 38-сонли  «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2175-3 (2015 йил 11 майдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. «Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектларни молиялаш учун буюртмачининг ички резервларини сафарбар этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (рўйхат рақами 1013, 2001 йил 9 март). Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2015 йил 4 майдаги 130-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжат қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.