Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 20 июндан 26 июнгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/14-сонли «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 22 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 565-6 (2015 йил 29 июндан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/17-сонли «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 22 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2687 (2015 йил 29 июндан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 17 июндаги 126-мҳ-сонли «Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 22 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2428-1 (2015 йил 29 июндан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 8 июндаги 56-сонли «Хамиртуруш ишлаб чиқариш ходимлари учун‎ ишлар хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2688 (2015 йил 29 июндан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги 16-мҳ, 26 қ/қ, 31-сонли «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа ашёвий таъминот буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2689 (2015 йил 29 июндан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 6 июндаги 12/11-сонли «ЎЗБАТ А.Ж.» ҚКнинг топширилган тамаки барги учун ҳисоб-китоблари тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 25 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 866-1 (2015 йил 29 июндан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 22 июндаги 01/09-26/14-сонли «Корхоналарни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича салмоқли сармоя киритиш шарти билан назорат пакетини ташкил қилмаган акция пакет (улуш)ларини сотиб олган инвесторларга танлов ўтказмасдан давлат улушини бошқариш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг 2-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 25 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1504-3 (2015 йил 29 июндан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сонли «Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2690 (2015 йил 29 июндан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 565, 1998 йил 17 декабрь), (рўйхат рақами 565-2, 1999 йиил 14 декабрь), (рўйхат рақами 565-3, 2000 йил 31 июль), (рўйхат рақами 565-4, 2003 йил 3 апрель), (рўйхат рақами 565-5, 2004 йил 5 март) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2015 йил 22 июндаги 197-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. «ЎЗБАТ А.Ж.» ҚКнинг топширилган тамаки барги учун ҳисоб-китоблари тартиби (рўйхат рақами 866, 2000 йил 6 январь) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2015 йил 25 июндаги 202-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.