Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Диний ташкилотлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Диний ташкилотлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзуида семинар ташкил этилди. 1.jpgМанфаатдор вазирлик ва идоралар, мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда республикамизда мазкур йўналишда яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.Семинарда таъкидланганидек, юртимизда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан диний ташкилотлар фаолиятини янада рағбатлантириш, улар учун кенг имкониятлар очиб беришга қаратилган бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда “Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг изчиллик билан, босқичма-босқич руёбга чиқаришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Шу ўринда тадбир қатнашчиларининг диққатига истиқлол йилларида фуқаролик жамияти институтлари қаторида диний ташкилотларнинг самарали фаолият олиб бориши учун яратилган ва ислоҳотлар талабидан келиб чиқиб такомиллаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳавола этилди. Аввало бош қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки хеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланди. Ушбу меъёр асосида кейинчалик “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори билан эса диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг тартиб-таомиллари белгиланди. Диний ташкилотларнинг сони йилдан йилга ошиб бормоқда ва жорий йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 2238 та диний ташкилот рўйхатга олинган бўлиб, мустақилликни илк йилларида уларнинг сони 210 тага яқин бўлган.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 16 та конфессия ҳамжиҳатликда фаолият олиб бормоқда.

Уларга берилган имтиёзларга тўхталадиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги фармойишига биноан ўз фаолиятини республикамизда олиб бораётган диний ташкилотлар учун коммунал тўловлар аҳолига белгиланган тариф асосида амалга оширилади. Ҳукуматимизнинг тегишли қарорига асосан эса Тошкент ислом институти томонидан битирувчиларга берилган диплом давлат таълим ҳужжати сирасига киритилди. Ушбу ҳужжатга эга ёшлар ўзлари танлаган олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари мумкин.

Бугунги кунда мамлакатимизда жамиятда миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш мақсадида уларда биринчи ўринда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъкидланадиган барқарор норматив-ҳуқуқий ва институционал база яратилди.

Ушбу семинарни ўтказишдан мақсад рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан диний конфессияларнинг қонуний фаолият олиб боришларига ҳар тарафлама кўмаклашиш, шунингдек диний плюрализм ва диний бағрикенглик ва конфессиялараро суҳбатни таъминлашдан иборат.

Шунингдек адлия органларининг мақсадидан бири мамлакатимиздаги диний конфессиялар вакилларининг ҳуқуқий билимларини янада ошириш ҳисобланиб, бу ўз навбатида диний ташкилот вакиллари билан доимий асосда тадбирлар ва суҳбатлар ташкил этишга сабаб бўлади.

1.jpg
Семинарда соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, хусусан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилдаги нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низоми, Адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи таништирилди. Мазкур ҳужжатларда НТТлар, жумладан диний ташкилотлар ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, улар фаолиятини олиб бориш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш, ваколатли органларга ҳисоботлар топшириш тизимини соддалаштиришга қаратилган меъёрлар ўз аксини топган.

Мулоқотда диний ташкилотларга оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир ташкилотчилари шу мазмундаги учрашувлар ҳудудий адлия бошқармалари томонидан республикамизнинг барча минтақаларида ўтказилишини қайд этдилар.