Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 20 июлдан 24 июлгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2015 йил 10 июлдаги 01-02/12-32, 33-сонли «1975 йилдаги юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясини қўллаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 20 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 290-2 (2015 йил 27 июлдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 14 июлдаги 65-сонли «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 21 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1401-2 (2015 йил 27 июлдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2015 йил 3 июлдаги 1-сонли «Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 22 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2699 (2015 йил 27 июлдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси 2015 йил 7 июлдаги 60, 2015-22-сонли «Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 22 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1594-6 (2015 йил 27 июлдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 15 июлдаги 26-қ/қ, 66-сонли «Ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ишлаётган аёлларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 22 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 748-1 (2015 йил 27 июлдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли «Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 22 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1992-1 (2015 йил 27 июлдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 10 июлдаги 118-сонли «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари билан жиҳозланишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 23 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2700 (2015 йил 27 октябрдан кучга киради).

8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 29 июндаги 15, 9-сонли «Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 23 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2701 (2015 йил 27 октябрдан кучга киради).

9. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 20 июлдаги 01/09-26/18-сонли «Давлат акциялар пакети (улушлари)ни ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидаларининг 3-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 23 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1410-6 (2015 йил 27 июлдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ишлаётган аёлларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш тартиби (рўйхат рақами 748, 1999 йил 16 июнь).

Адлия вазирининг 2015 йил 22 июлдаги 237-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжат қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.